Давлат божхона қўмитаси

Жисмоний шахсларнинг олиб кириш нормасидан ортиқча товарлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаш интерактив хизмати

Хизмат таснифи

Интерактив хизмат жисмоний шахсларнинг олиб кириш нормасидан ортиқча товарлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради ҳамда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларини онлайн тўлаш имконини беради.


Ишлаш тартиби

Фойдаланувчи хизматдан фойдаланиш учун олинган логин ва парол билан тизимга киради. Фойдаланувчи ўзи ва товарлар тўғрисида маълумотларни тўлдириб, божхона органига юборади.


Хизмат кўрсатиш муддати

Доимий равишда 24 соат давомида фойдаланиши мумкин.


Хизмат нархи ва тўлов тартиби

Кўрсатилган хизмат учун тўловлар ундирилмайди.


Хизматдан фойдаланувчи тоифаси

Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар.